Сайт тест режимида ишламоқда

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҲАМДА ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ХАМКОРЛИГИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИК ВА БОШҚА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

08.04.2023

11314

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган 55 та референдум ўтказувчи участка комиссия аъзолари учун онлайн тарзда ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинар хориждаги референдум ўтказувчи участка комиссиясининг овоз бериш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, хориждаги фуқароларимиз зич жойлашган жойларда муддатдан олдин овоз беришни ташкиллаштириш ўзига хосликлари ҳамда хориждаги референдум участкасида овозларни санаб чиқиш, натижаларини расмийлаштириш ва тегишли округ комиссиясига тақдим этиш тартиблари тўғрисидаги мавзулар ёритилди.

Ўқув-семинарда ёритилган мавзулар хориждаги референдум участка комиссияларининг қизиқишини уйғотди, семинар мавзуларга оид савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Ўқув-семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов хорижда вақтинча ёки доимий яшаётган фуқароларимизнинг референдумда фаол қатнашиши ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари ушбу ҳуқуқни таъминлаш учун амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари жуда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур