Сайт тест режимида ишламоқда

leadership

РЎЗИЕВ АНВАР СУЛТОНОВИЧ

Котибият раҳбари

1981 йил туғилган, маълумоти олий – 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 

 

2024 йил 14 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

АЛИМБАЕВ МУРОДИЛЛА МУҲАММАДАМИНОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1985 йилда туғилган, маълумоти олий – 2006 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил магистратура босқичини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – минтақашунослик. Рус, инглиз, испан, португал, турк тилларини билади.

 

2022 йил март ойидан Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.

leadership

ФАЗЛИДДИНОВ ЖАМШИДДИН ЗОХИРИДДИН ЎҒЛИ

Раис ёрдамчиси

1993 йил туғилган, маълумоти олий – 2018 йил Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация институтини (бакалавр) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ерусти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси.

 

2024 йил 23 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

ОЧИЛОВ ҚУЛМОН

Раис маслаҳатчиси

1957 йил туғилган, маълумоти олий – 1983 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – журналист.

 

1999 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

 

2020 йил 28 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

МИРАЛИМОВ МИРАКМАЛ МИРАХМАТОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1955 йилда туғилган, маълумоти олий – 1981 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – журналист. Рус ва ҳинд тилларини билади. 2001 йил “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

 

2024 йил 1 мартдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Ташкилий назорат ва режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

ХАСАНОВ ШАВКАТБЕК ХАЙБАТУЛЛАЕВИЧ

Директор

1968 йилда туғилган, маълумоти олий – 1992 йил Ўзбекистон миллий университетини университетини, 2004 йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислигиҳуқуқшунос, физик-ўқитувчи.

 

2024 йил 22 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Сайлов қонунчилиги ва замонавий технология бўйича ўқув маркази директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

ТАЛИПДЖАНОВ ОБИДЖОН МАНСУРДЖОНОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1987 йил туғилган, маълумоти олий – 2009 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2011 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини, 2019 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – корпоратив бошқарув, сервис. Рус ва инглиз тилларини билади.

 

2024 йил 28 мартдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов жараёнини ташкилий таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

САТАЕВ МУЗАФФАР НЕМАТЖОНОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1987 йил туғилган, маълумоти олий – 2008 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. 

 

2021 йил 29 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими бошлиғи лавозимида ишламоқда.

leadership

ФАХРУТДИНОВ ЖАМОЛИТДИН ЯВМИТДИНОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1980 йил туғилган, маълумоти олий – 2012 йил Ўзбекистон миллий университетини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси қайта тайёрлаш курсини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги тарих.

 

2021 йил 26 апрелдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Моддий-техник таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

leadership

ХАДЖИЕВ ИХТИЯР БАХТИЯРОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1990 йилда туғилган, маълумоти олий – 2011 йил Қорақалпоқ давлат университети юридик факултетини, 2014 йил Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос, ҳуқуқ магистри. Биринчи даражали юрист.

 

2020 йил 6 ноябрдан  Марказий сайлов комиссияси Котибияти Юридик таъминлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

АДҲАМОВ АЗИЗХОН АВАЗ ЎҒЛИ

Бўлим бошлиғи

1994 йил туғилган, маълумоти олий – 2016 йил Ўзбекистон Миллий университетини (бакалавр), 2018 йил Тошкент давлат юридик университети “Корпоратив ҳуқуқ” йўналишини (магистратура) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос, 2-даражали юрист. Рус, инглиз ҳамда немис тилларини билади.

 

2024 йил 17 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

УМАРОВ ШЕРЗОД ШУКРУЛЛАЕВИЧ

Бўлим бошлиғи

1978 йилда туғилган, маълумоти олий – 2000 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи-муҳандис.

 

2019 йил 4 январдан  Марказий сайлов комиссияси Молия бўлими бошлиғи - бош бухгалтер лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

leadership

КАРИМОВ ҚАХРАМОН ҚАХХОРОВИЧ

Бўлим бошлиғи

1976 йил туғилган, маълумоти олий – 1997 йил Тошкент авиация институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис-механик.

 

2021 йил 16 августдан Марказий сайлов комиссияси Котибияти Хўжалик ишлари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.