Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1372 2024 йил 28 август
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида”ги 1371-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10, 14 ва 16-моддаларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ваколатхона ҳузурида сайлов участкасини тузиш ҳақидаги тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 26 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида”ги 1371-сон қарорида:
а) 1-банддаги “56” рақами “57” рақами билан алмаштирилсин;
б) илова қуйидаги мазмундаги 40-позиция билан тўлдирилсин:
"
40. |
Қатар |
57 |
Ўзбекистон Республикасининг |
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев