Сайт тест режимида ишламоқда

№1363 Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1363                                                  2024 йил  10 август

 

 

Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида

 

 

Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишни ташкиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 39-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

 

2. Эксперт гуруҳлари:

 

сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини текширув ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинишини таъминласин;

 

имзо варақалари тўғри тўлдирилганлиги текширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 933-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя қилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

 

ИЛОВА