Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1341 2024 йил 1 июль
Ш.Э. Бурановни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1.65 - Зиёвуддин сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси Шербек Эркинович Буранов халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг 2024 йил 27 июндаги VI-92-70-7-98-K/24-сонли қарорига асосан Нарпай тумани ҳокими лавозимига тайинланганлиги ва шу муносабат билан берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати 2024 йил 25 июндан эътиборан муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.
2. Шербек Эркинович Буранов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқарилсин.
3. Мазкур қарор нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясига юборилсин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З.Низамходжаев