Сайт тест режимида ишламоқда

№1229 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1229                                                    2023 йил  7 апрель

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисида Комиссия раиси ўринбосари Б.Кучкаровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 18 январдаги 1201-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган Тадбирлар режасининг 5, 12, 30 – бандлари ижро муддати 1 июнга қадар узайтирилсин.

 

3. Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ва Котибият ходимлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган Тадбирлар режасининг барча бандлари белгиланган муддатларда, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев