Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1193 Ғ.Ғ.МИРЗАЕВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ РЎЙХАТИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1193                                                    2022 йил  5 декабрь

 

 

Ғ.Ғ.Мирзаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги ПФ-254-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганлиги ҳамда шу сабабли берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин. Шу муносабат билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.

 

2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига юборилсин.

 

3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

  

Раис                                                                                  З.Низамходжаев