Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1126 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД Ш.М. МИРЗИЁЕВНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1126                                                      2021 йил 15 сентябрь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М. Мирзиёевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қуйидаги ишончли вакиллари рўйхатга олинсин:

 

Данияров

Абатбай Сапарбаевич

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

Ахунов

Уктамжон

Андижон вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси

Хусенов

Самойдин Касимович

Бухоро вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси

Узаков

Байрамбек

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

Поёнов

Темурбек Олимович

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи

Санакулов

Кувандик

“Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси бош директори

Нажмиддинов

Икромхон

Наманган вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси

Халмурадов

Рустам Ибрагимович

Самарқанд давлат университети ректори

Ахмеджанова

Покиза Шавкатовна

Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” директори

Эшмуратов

Абдулхаким Хушбокович

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

Турдибоева

Раъно Эшовна

Тошкент давлат аграр университети проректори

Сидикова

Энахон Абдурахимовна

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари

Вапаев

Амин

Хоразм вилояти Нуронийлар жамоатчилик кенгаши тарғиботчиси

 

Каланов

Рустам Абдухакимович

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси

 

2. Ишончли вакилларга белгиланган тартибда гувоҳнома топшириш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев