Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1108 СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ИМЗО ВАРАҚАЛАРИНИНГ ТЎҒРИ ТЎЛДИРИЛГАНЛИГИНИ ТЕКШИРУВЧИ ЭКСПЕРТ ГУРУҲЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1108                                                    2021 йил  30 август

 

 

Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган  имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 39-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

 

2. Эксперт гуруҳлари:

 

имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини текширув ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинишини таъминласинлар;

 

сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширишда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий риоя қилсинлар.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев

 

 

ИЛОВА