Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ МАҲАЛЛИЙ КEНГАШЛАРГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

25.01.2023

2903

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури”нинг 10-банди ижроси бўйича 2019 йил 27 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлган вақт ичида Республикамиз бўйича маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари тузилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури”нинг 10-банди ижроси бўйича 2019 йил 27 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлган вақт ичида Республикамиз бўйича маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари тузилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 19-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорларига асосан янги ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикасида Бўзатов тумани ва Навоий вилоятидаги Ғозғон шаҳрида янги туман ва шаҳар сайлов комиссиялари ташкил этилди.

 

Ўтказилган сессиялар бўйича Республика ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Тошкент шаҳар ва 12 та вилоятлар сайлов комиссиялари, 31 та шаҳар, 171 та туман сайлов комиссиялари тузилди.

 

Ушбу сайлов комиссиялари таркибига киритилган жами аъзолари сони 2365 нафарни ташкил этиб, улардан 816 нафари ёки 34,3 фоизини аёллар ташкил этди.

 

Маълумоти бўйича 2083 нафари олий, 279 нафари ўрта махсус, 5 нафари ўрта маълумотлилар бўлиб, хорижий тиллар бўйича мутахассислар 345 нафарни ташкил этди.

 

Сайлов жараёни бошқариш ахборот тизими билан самарали иш ташкил этиш мақсадида ушбу сайлов комиссиялари таркибида ҳам ахборот коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар киритилган бўлиб, уларнинг сони 343 нафарни ташкил этди.

 

Сайлов комиссиялари аъзолари ичида аввалги сайловларда иштирок этганлар сони 1644 нафарни ёки 69,5 фоизни ташкил этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов округлари миқдорлари белгиланди.

 

Унга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов бўйича 65 та, Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов бўйича 60 та, вилоятлар Кенгашларига сайлов бўйича 706 та, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича 5736 та жами 6567 та сайлов округлари миқдорлари белгиланди.

 

Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг “Намунавий қарорлари тўплами” барча сайлов комиссияларга етказилди. Мазкур тавсиялар сайлов комиссияларининг намунавий Регламенти, Асосий тадбирлар дастури, вазифалар тақсимоти, сайлов округларини тузиш ҳамда Сайлов кодексида берилган ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор масалаларга оид ҳужжатлар лойиҳаларидан иборат.

 

Вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари ўзларининг биринчи мажлисларини ўтказиб, Марказий сайлов комиссиясидан юборилган тавсиялар асосида сайлов комиссияларининг асосий тадбирлар дастурлари тасдиқланди.

 

Вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг жойлашган биноси, комиссия раиси ва котиби ҳамда уларнинг телефон рақамларининг рўйхати “Сайлов-2019» мобил иловасига жойлаштирилди.

 

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессиялари қарорлари Марказий сайлов комиссияси Канселяриясига электрон варианти топширилди.

 

Мазкур қарор лойиҳасида ҳудудий сайлов комиссияларига услубий ёрдам кўрсатувчи Ишчи гуруҳини тузиш таклиф этилди. Ишчи гуруҳ таркиби қарор иловасида берилган.

 

Ишчи гуруҳи томонидан ҳудудий сайлов комиссияларга ҳар томонлама услубий методик ёрдам бериб бориш вазифаси юклатилган.

 

Баҳодиржон Юнусов

Марказий сайлов комиссияси аъзоси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур