Сайт тест режимида ишламоқда

Молдовада умумий сайловлар юқори даражада ташкил этилди

06.11.2023

3059

msk_yangiliklari_in

2023 йил 5 ноябр куни Молдова Республикасида умумий маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди, унда маҳаллий кенгашлар раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, шаҳар ва қишлоқлар ҳокимлари сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев бошчилигидаги делегация вакиллари сайлов жараёнларини кузатишда иштирок этди. Делегация аъзолари Молдованинг турли минтақаларидаги қатор сайлов участкаларида, жумладан, пойтахт Кишинёв ва Штефан Водэ округ сайлов кенгашида бўлди.

 

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси вакиллари Молдовада сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини халқаро стандартларга мос деб баҳолади. Делегация аъзолари сайлов участкалари ишини ташкил этиш самарадорлиги, ходимларнинг касбий маҳорати, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларнинг сайловдаги фаол иштирокини эътироф этишди. Фуқароларнинг барча тоифалари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам овоз бериш имкониятини таъминлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ўзбекистон вакиллари сайлов участкаларидан бирида ва округ сайлов кенгашида ҳам овозларни санаб чиқиш жараёнини кузатдилар.

 

Делегация сайлов натижалари Молдова халқининг хоҳиш-иродасини акс эттиришига ишонч билдирди.

 

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси ташрифни якунлар экан, бундай халқаро кузатувлар ҳар икки мамлакатда сайловни ривожлантиришда ҳамда демократик институтлар ва жараёнларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги сайлов ҳуқуқи соҳасида ҳамкорлик ва шерикликни кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.  

 

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур