Сайт тест режимида ишламоқда

Марказий сайлов комиссиясида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди

07.07.2023

1884

msk_yangiliklari_in

Бугун, 7 июль куни Марказий сайлов комиссиясида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди.

Улар қаторида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош Котиби С.Лебедев ҳамда МДҲ ПА Бош котиби,  МДҲ ПА Котибияти раҳбари Д.Кобицкий бошчиликларида миссиялар ва Белорус Республикаси МСК Раиси И.Корпенко раҳбарлигида делегация ташриф буюришди.

Учрашувда 9 июль куни ўтказиладиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Кузатувчилар томонидан сайловчиларнинг сайловга оид ахборотлар билан юқори савияда таъминланганлиги, бир қатор сайлов участкаларида биометрик-идентификация қурилмаларидан тажриба синов тариқасида фойдаланиш йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро ташкилотлардан ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрувчи кузатувчилар 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради. Халқаро ва хорижий кузатувчилар Ўзбекистонга ташрифи мобайнида сайлов участкаларида бўлиб, кузатувлари юзасидан тегишли хулосалар ва тавсиялари беради.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур