Сайт тест режимида ишламоқда

Сиёсий партиялар президентликка кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш бўйича ҳужжатлар тақдим этишди

01.06.2023

1984

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 1 июнь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат қилдилар ва номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча 31 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан қонунчиликда белгиланган ҳужжатлар қабул қилиб олинган эди.

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи ҳамда эксперт гуруҳлари қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларни текшириб чиқади ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлса, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур