Сайт тест режимида ишламоқда

Президент сайлови халқаро кузатувини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари давра суҳбатининг марказида

15.05.2024

1409

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 23 май куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти (ПА ДРМХИ) томонидан “Ҳамдўстлик мамлакатларида Президентлик институти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

 

Конференция доирасида жорий йилнинг апрель-май ойларида қатор ташкилий тадбирлар ўтказилди ва ўтказиб келинмоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг 15 май куни МДҲ ПА ДРМХИ ва А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан биргаликда Санкт-Петербургдаги Ўзбек маданият марказида (онлайн шаклда) давра суҳбати ташкил этилди, унда 2023 йил 9 июлда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мониторинги натижалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, шунингдек МДҲ ПА ДРМХИнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан узоқ муддатли мониторинги бўйича эксперт гуруҳи вакиллари ҳамда А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари ва мазкур университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этишди.

 

Давра суҳбатининг асосий мақсади Президент сайловини кузатишни халқаро ва миллий миқёсда ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

 

Давра суҳбатини МДҲ Кенгаши котибияти бошлиғининг ўринбосари – МДҲ ПА ДРМХИ директори И. Мушкет очиб берди ва бевосита олиб борди.

 

МДҲ ПА Бош котиби – МДҲ ПА Кенгаши Котибияти раҳбари Д. Кобицкий, А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор С. Тарасовларнинг қутлов сўзлари ўқиб эшиттирилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси, МДҲ иштирокчи-давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув кенгаши раиси З. Низамходжаев ва Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консули А. Махмудовлар давра суҳбати иштирокчиларини қутладилар.

 

МДҲ ПА халқаро кузатувчилари иштирокчи-давлатларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш, шу жумладан сайлов қонунчилигининг халқаро демократик стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш бўйича олиб бораётган ишларни бевосита қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирар экан, Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низамходжаев – МДҲ ПАнинг сайловларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мониторинг қилиш амалиётида ҳар йили такомиллашиш тенденцияси кузатилаётганлигини қайд этиб ўтди.

 

Шу муносабат билан, Институт фаолиятига мустаҳкам жорий этилаётган халқаро сайлов кузатувини ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилиш мақсадида ДРМХИ томонидан давра суҳбатлари ўтказилиши алоҳида эътиборга сазовор”, – деди З. Низамходжаев.

 

2023 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида МДҲ ПА гуруҳининг халқаро мониторинги якунларига бағишланган давра суҳбатида МДҲ ПА ДРМХИнинг сайловга тайёргарлик кўриш жараёнининг узоқ муддатли мониторинги бўйича эксперт гуруҳи раҳбари, А.С. Пушкин номидаги Ленинград давлат университетининг Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи кафедраси мудири юридик фанлар доктори, профессор Р. Ромашовнинг маърузаси тингланди ва муҳокама қилинди.

     

Ўтган сайловларда халқаро кузатувчиларнинг Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ ўз вазифаларини бажариши учун муддатидан олдин овоз бериш жараёнида ҳам, овоз беришнинг турли босқичларида ҳам, шу билан бирга овоз бериш куни ва участка сайлов комиссиялари томонидан овозлар санаб чиқилгунга қадар барча шарт-шароитлар яратиб берилганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Шунингдек, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ равишда сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда, шунингдек сайловни эркин ва адолатли ташкил этиш ҳамда уни ўтказишнинг умумеътироф этилган демократик тамойиллари ва нормаларига мувофиқ ўтганлиги айтиб ўтилди.

   

Муҳокамада МДҲ ПА ДРМХИ директори ўринбосари Е. Еременко, Ўзбекистон МСК раиси ўринбосари Б. Кучкаров, МСК аъзоси Г. Рахимова ва МСК Котибиятининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи А. Адхамовлар ҳам иштирок этишди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур