Сайт тест режимида ишламоқда

20.04.2023

3316

msk_yangiliklari_in

ОАВ ВАКИЛЛАРИ ҚУЙИДАГИ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА:

Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш;

референдум ўтказувчи комиссияларнинг мажлисларида ҳозир бўлиш;

референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари нусхаларини ОАВда ёритиш учун олиш;

муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;

референдум куни овоз бериш хоналарида, шу жумладан овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиш;

референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига ҳамда овоз бериш жараёнига халақит бермасдан ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш (қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасаларида ташкил этилган референдум участкалари бундан мустасно);

фуқаронинг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериш жараёнида ҳозир бўлиш;

референдум ўтказувчи округ комиссияси томонидан участка комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиши ҳамда округ бўйича овоз бериш якунларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;

референдумга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга.

ОАВ вакили қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.

 

ОАВ ВАКИЛЛАРИГА ҚУЙИДАГИЛАР МАН ЭТИЛАДИ:

конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи ахборотларни тарқатиш;

овоз берувчиларга таъсир ўтказиш, қонунга хилоф равишда бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш;

овоз берувчи овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;

овоз берувчилардан улар қандай овоз берганликларини суриштириш ёки уларга овоз бериш бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

референдум ўтказувчи участка комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан овоз бериш қутилари муҳрланаётган, очилаётган, овозлар санаб чиқилаётганда аралашиш;

референдум куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, референдум натижалари прогнозларини, ўтказилаётган референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш.

 

ЁДДА ТУТИНГ!

ОАВ вакили Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонун, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қоидаларига риоя этмаган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиши мумкин.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур