Сайт тест режимида ишламоқда

Марказий сайлов комиссияси раиси Навоий вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди

10.09.2024

140

msk_yangiliklari_in

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилаётган ишлар, участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг билим ва малакаларини оширишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари билан яқиндан танишмоқда. 10 сентябрь куни мазкур сафарларнинг навбатдаги манзили Навоий вилоятига бўлди.

 

                 

 

Маълумки, айни кунларда республика бўйлаб ҳар бир ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари ўтказилмоқда. 5 сентябрдан старт берилган мазкур ўқув-амалиёт машғулотларида Навоий вилояти кесимида 40 нафар малакали ҳудудий тренерлар ўқув дарсларини олиб бормоқда

 

                       

 

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев мазкур ўқув-амалиёт машғулотларида иштирок этиб тингловчилар билан мулоқот олиб борди. Мулоқот давомида ўқув-амалиёт машғулотларидан кутилаётган натижа, унда олинган билим ва кўникмаларни сайлов жараёнларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, МСК Раиси тингловчилар учун ўқув-амалиёт машғулотларини ўтказишда яратиб берилган шарт-шароит бўйича тингловчиларнинг фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 

                     

 

Шу билан бир қаторда, Зайниддин Низамходжаев вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан ҳам танишди. МСК Раиси ҲСК биносида комиссия аъзолари ҳамда ҳудудий матбуот маркази учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида ҳудудий сайлов комиссияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумотларга эга бўлди.

 

 

                   

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур