Сайт тест режимида ишламоқда

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Наманган ва Фарғона вилоятларида сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котибларининг малакасини ошириш жараёнлари билан танишди

26.08.2024

83

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Баҳодир Юнусов Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи шаҳар ва туман сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котибларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди.

 

Баҳодир Юнусов 23-24 август кунлари ҳудудларда ўтказилган ўқув-машғулотларида иштирок этиб тингловчилар билан бўлган мулоқот чоғида сайловни юқори савияда ташкил этиш, бу галги сайлов тизимига киритилган ўзгаришлар ва ушбу муҳим сиёсий жараённи умумэътироф этилган халқаро тамойиллар, илғор миллий ва хорижий тажриба асосида ўтказишда мазкур ўқувларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. 

 

     

 

Шунингдек, участка комиссиялари фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, бунинг учун ўқув материалларини пухта ўзлаштириш, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва мавжуд талабларни тўлақонли бажариш лозимлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

 

Ўз навбатида, МСК аъзоси ҳудудий сайлов комиссиялари биносида ҳам бўлди ва яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар бериб ўтди.

 

     

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур