Сайт тест режимида ишламоқда

Маҳалла фаоллари ва ёшлар билан навбатдаги учрашув Бухоро вилояти ўтказилди

09.09.2024

151

msk_yangiliklari_in

Бугун Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев Бухоро шаҳрида бир гуруҳ ёшлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Очиқ мулоқотда МСК Раиси жорий йил 27 октябрь санасида ўтказиладиган сайлов янгиланган Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган кучли парламентаризм ва жойларда вакиллик органларининг ваколатлари сезиларли даражада кучайтирилган шароитда ўтиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари, хусусан илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтадиган сайловнинг афзалликлари юзасидан сўз юритди.

 

              

 

Шу билан бир қаторда, мулоқот иштирокчиларига сайлов жараёнлари иштирокчилари учун жорий қилинган янги “E-saylov” ахборот тизими унинг афзалликлари бўйича ҳам муҳим маълумотлар тақдим этилди.

 

Тадбирда ёшлар ва маҳалла фаолларига сайлов кампаниясининг муҳим босқичлари хусусида ҳам маълумотлар бериб ўтилди иштирокчилар улар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

 

             

 

МСК раисининг Бухоро вилоятига ташрифи давомида Бухоро, Вобкент, Ғиждувон туманларида ҳам бўлиб, туман сайлов комиссиялари аъзолари, ёшлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқотлар ўтказди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур