Сайт тест режимида ишламоқда

08.12.2023

1283

msk_yangiliklari_in

Азиз юртдошлар!

 

Марказий сайлов комиссияси жамоаси 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.

 

Жорий йилда мамлакатимиз тарихида  биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизнинг қабул қилиниши буюк ислоҳотларга халқимиз билдирган юксак ишончнинг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди.

 

Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ва дадил ислоҳотлар жараёнида мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги  Конституциясида янада мустаҳкамлаб қўйилган энг илғор демократик тамойилларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда адолатли референдум ва сайловларни ташкил этишга демократиянинг энг муҳим ва зарур шарти сифатида қаралаётгани алоҳида аҳамиятга эга.

 

Мамлакатимизда барча соҳаларда, жумладан, миллий сайлов тизимида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларда Бош қомусимизда ўз ифодасини топган ғоялар, тамойиллар ва меъёрлар муҳим омил бўлаётир.

 

Бугунги кунда ҳар бир фуқаро шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини, ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциямизсиз тасаввур этолмайди. Зеро, Конституциямиз барча соҳаларда халқимизнинг турмуши фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларда ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.

 

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз янада фаровон бўлаверсин!

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур