Сайт тест режимида ишламоқда

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида давра суҳбати

02.11.2023

1137

msk_yangiliklari_in

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Халқимизнинг иродаси билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямизда сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор нормалар ўз аксини топди” мавзусида вилоятимиздаги олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. 

 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокирова, Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Баҳодиржон Юнусов, Андижон вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Муҳаммадбобур Каримов томонидан янги таҳрирдаги Конституциямиздан жой олган сайлов тизимига оид моддалар ва уларнинг мазмун моҳияти ҳақида маълумотлар бермоқдалар. 

 

 

Ушбу давра суҳбатида Андижон давлат тиббиёт институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор С.Салоҳиддинов, факультетлар декан ўринбосарлари, фаол талабалар иштирок этмоқда.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур