Сайт тест режимида ишламоқда

Марказий сайлов комиссияси Котибиятига ишга қабул қилиш шартлари тўғрисида

 МАЪЛУМОТ

 

Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўринбосари лавозимига номзодларни ишга қабул қилиш шартлари:

 

Олий педагогик маълумотга, илмий даражага, мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлган, хорижий (инглиз ва/ёки рус, қорақалпоқ) тилни ўзлаштирган бўлиши талаб этилади. 

 

Олий юридик маълумотга эга, сайлов қонунчилигини ўзлаштирган ва хорижий тил билиш сертификатига эга бўлган номзодларга устуворлик берилади. 

 

Ушбу талабларга эга номзодлар суҳбатдан ўтказилади ва шахсий фазилатлари баҳоланади. 

 

Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази бош маслаҳатчиси лавозимига номзодларни ишга қабул қилиш шартлари:

 

Олий педагогик маълумотга, мутахассислиги бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган, хорижий (инглиз ва/ёки рус, қорақалпоқ) тилни ўзлаштирган бўлиши талаб этилади.

 

Олий юридик маълумотга эга, сайлов қонунчилигини ўзлаштирган ва хорижий тил билиш сертификатига эга бўлган номзодларга устуворлик берилади.

 

Ушбу талабларга эга номзодлар суҳбатдан ўтказилади ва шахсий фазилатлари баҳоланади.

 

Марказий сайлов комиссияси Котибияти Юридик таъминлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимига номзодларни ишга қабул қилиш шартлари:

 

Олий юридик маълумотга, мутахассислиги бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.

 

Сайлов қонунчилигини ўзлаштирган ва хорижий тил билиш сертификатига эга бўлган номзодларга устуворлик берилади.

 

Ушбу талабларга эга номзодлар суҳбатдан ўтказилади ва шахсий фазилатлари баҳоланади.