Сайт тест режимида ишламоқда

Кимлар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга?

Референдум куни ва референдумгача 18 ёшга тўлган фуқаролар овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

Референдумга оид маълумотлар қайси қонун ҳужжатларига асосланади?

 

-  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

 

-  Ўзбекистон Республикаси референдум тўғрисидаги қонун

 

-  Ва бошқа қонун ҳужжатлари

 

Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга.

 

Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқейи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.

 

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.