Сайт тест режимида ишламоқда

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАМСИТИШИНИНГ БАРЧА ШАКЛЛАРИГА БАРҲАМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА КОНВЕНЦИЯ

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАМСИТИШИНИНГ БАРЧА ШАКЛЛАРИГА БАРҲАМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА КОНВЕНЦИЯ

 

(Бош Ассамблеянинг 1979 йил 18 декабрдаги 34/180 резолюцияси билан қабул қилинган)

 

Ушбу Конвенциянинг иштирокчи-давлатлари қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:

 

1-модда

 

Мазкур Конвенциянинг мақсади ўлароқ «хотин-қизларнинг камситилиши» тушунчаси, ҳар қандай фарқ жинсий белгиларига кўра истисно қилиш, чеклаш, тан олмаслик, йўққа чиқариш ёки бўшаштиришга йўналтирилган, аёллар фойдаланаётган ёки амалга ошираётган ҳар қандай сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий ва бошқа соҳада оилавий шароитидан қатъи назар эркак ва аёлларга тенглик асосида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар берилишини англатади.

 

2-модда

 

Иштирокчи-давлатлар хотин-қизлар камситилишининг барча шаклларини қоралаб, зудлик билан барча тегишли усуллар орқали хотин-қизлар камситилишига барҳам бериш сиёсатини юргизишга келишадилар ва шу мақсадда қуйидаги мажбуриятларни оладилар:

 

а) эркаклар билан аёллар ўртасидаги тенглик тамойилини, агарда бу ҳозиргача қилинган бўлмаса, миллий Конституцияга ва бошқа тегишли қонунларга киритиш ҳамда қонун ва бошқа тегишли воситалар ёрдамида ушбу тамойилни амалиётга жорий этишни таъминлаш;

 

b) хотин-қизларнинг ҳар қандай камситилишини тақиқловчи тегишли қонунчилик ва бошқа чораларни кўриш, зарур бўлганда санкцияларни қўллаш;

 

c) эркаклар билан тенглик асосида аёлларнинг ҳуқуқлари юридик жиҳатдан ҳимояланишни ўрнатиш, ваколатли миллий судлар ва давлат муассасаларининг ёрдамида хотин-қизларнинг ҳар қандай камситилишига қарши уларнинг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;

 

d) хотин-қизларнинг камситадиган бирон-бир хатти-ҳаракатларни амалга оширишдан тийилиш, давлат органлари ва муассасалари ушбу мажбуриятга мувофиқ фаолият кўрсатишларига кафолат бериш;

 

e) бирон-бир шахс, ташкилот ёки корхона томонидан хотин-қизлар камситилишини бартараф этиш учун барча тегишли чораларни кўриш;

 

f) хотин-қизларни камситувчи мавжуд қонунлар, қарорлар, урф-одатлар ва амалиётни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун барча тегишли чораларни, шу жумладан қонунчилик чораларини кўриш;

 

g) хотин-қизларни камситишдан иборат бўлган ўзининг жиноятчиликка оид қонунларининг барча моддаларини бекор қилиш.

 

3-модда

 

Иштирокчи-давлатлар эркаклар билан тенглик асосида хотин-қизларнинг инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини рўёбга чиқаришлари ва улардан фойдаланишларини кафолатлаш мақсадида хотин-қизларининг ҳар томонлама ривожланишини ва тараққиётини таъминлаш учун барча соҳаларда, хусусан сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда барча тегишли чораларни, шу жумладан қонунчилик чораларини кўрадилар.

 

7-модда

 

Иштирокчи-давлатлар мамлакатнинг сиёсий ва жамоат ҳаётида хотин-қизлар камситилишига барҳам бериш юзасидан барча тегишли чораларни кўрадилар, жумладан, аёлларга эркаклар билан тенг шароитлар асосида қуйидаги ҳуқуқларни таъминлайдилар:

 

а) барча сайловлар ва оммавий референдумларда овоз бериш ва оммавий сайланадиган органларга сайланиш;

 

b) давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш ҳамда давлат лавозимларини эгаллаш, шунингдек, давлат бошқарувининг барча бўғинларида давлат вазифаларини амалга ошириш;

 

c) мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаёт муаммолари билан шуғулланадиган ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва уюшмаларнинг фаолиятида қатнашиш.

 

8-модда

 

Иштирокчи-давлатлар хотин-қизларнинг эркаклар билан тенглик асосида ва ҳеч қандай камситишсиз халқаро миқёсда ўз ҳукуматлари номидан вакиллик қилиш ва халқаро ташкилотлар ишида қатнашиш имкониятларини таъминлаш мақсадида барча тегишли чораларни кўрадилар.

 

9-модда

 

1. Иштирокчи-давлатлар фуқароликни қабул қилиш, уни ўзгартириш ёки сақлаб қолишда аёлларга эркаклар билан тенг ҳуқуқларни беради. Улар, жумладан, чет эл кишисига турмушга чиққанда ҳам, турмушга чиқаётган вақтда турмуш ўртоғининг фуқаролиги ўзгарганда ҳам аёлнинг фуқаролиги ўз-ўзидан ўзгаришига олиб кетмайди, уни фуқаролиги бўлмаган шахсга айлантирмайди ва эрининг фуқаролигини қабул қилишга мажбур эта олмайди.

 

2. Иштирокчи-давлатлар аёлларга ўз фарзандларининг фуқаролигига нисбатан эркаклар билан тенг ҳуқуқлар беради.