Сайт тест режимида ишламоқда

ПEКИН ДЕКЛАРАЦИЯСИ

 

(1995 йил 4-15 сентябрда Пекин шаҳрида бўлиб ўтган IV Жаҳон аёллар конференцияси томонидан қабул қилинган)

 

1. Биз, аёллар бўйича IV Жаҳон конференциясида иштирок этаётган ҳукуматлар,

 

2. Бу ерда, 1995 йил сентябрда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топганининг эллик йиллиги муносабати билан Пекинда йиғилганлар,

 

Биз шунга аминмизки:

 

13. Аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тенглик асосида тўлиқ иштирок этиш, шу жумладан қарорлар қабул қилишда иштирок этиш ва ҳокимиятдан фойдаланиш тенглик, тараққиёт ва тинчлик мақсадларига эришишнинг асосидир;

 

14. Аёллар ҳуқуқлари инсон ҳуқуқларидир;

 

15. Тенг ҳуқуқлар, имкониятлар ва ресурслардан фойдаланиш, эркаклар ва аёллар ўртасида оилавий мажбуриятларнинг тенг тақсимланиши ва улар ўртасидаги уйғун ҳамкорлик уларнинг фаровонлиги ва оилалари фаровонлиги, демократияни мустаҳкамлашнинг калитидир;

 

Биз шунга қатъиймизки:

 

23. Аёллар ва қизларнинг барча инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларидан тўлиқ фойдаланишини таъминлаш ва ушбу ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилишига қарши самарали чоралар кўриш;

 

24. Аёллар ва қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш ва эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенгликка эришиш, аёллар ва уларнинг ҳуқуқларини ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш учун барча зарур чораларни кўриш;

 

25. Тенгликка эришиш учун барча саъй-ҳаракатларда эркакларнинг тўлиқ иштирокини рағбатлантириш;