АЁЛЛАРГА НИСБАТАН КАМСИТИШЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯ
(1967 йил 7 ноябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 2263 (XXII) резолюцияси билан қабул қилинган)
1-модда
Аёлларга нисбатан уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилигини инкор этиш ёки чеклашга олиб келадиган камситиш тубдан адолатсиздир ва инсон қадр-қимматига қарши жиноят ҳисобланади.
2-модда
Аёлларга нисбатан камситувчи қонунлар, урф-одатлар, қоидалар ва амалиётларни бекор қилиш, эркаклар ва аёллар тенглигини тегишли ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш, хусусан:
а) эркаклар ва аёллар тенглиги принципи конституцияга киритилиши ёки қонун билан бошқача тарзда кафолатланиши;
b) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва ихтисослаштирилган идораларнинг аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш бўйича халқаро ҳужжатлари ратификация қилиниши ёки уларга қўшилиши ва имкон қадар тезроқ тўлиқ амалга оширилиши керак.
3-модда
Ижтимоий фикрни шакллантириш ва миллий саъй-ҳаракатларни хурофотларни йўқ қилишга, аёлларнинг қадрсизлиги ғоясига асосланган урф-одатлар ва бошқа барча амалиётларни бекор қилишга йўналтириш учун барча тегишли чоралар кўрилиши керак.
4-модда
Аёллар эркаклар билан тенг шароитларда, ҳеч қандай камситишларсиз таъминлаш учун барча тегишли чоралар кўрилиши керак:
а) сайловда овоз бериш ва халқ томонидан сайланадиган органларга сайланиш ҳуқуқи;
b) барча умумхалқ референдумларида овоз бериш ҳуқуқи;
v) давлат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи ва барча давлат функцияларини бажариш ҳуқуқи. Бу ҳуқуқлар қонун билан кафолатланиши керак.