Сайт тест режимида ишламоқда

  • s Номзоднинг яқин қариндошлари сайлов комиссияларининг аъзоси бўлиши мумкинми?

    j

    Сайлов кодексининг 25-моддасига кўра номзодлар, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари ҳудудий, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.

  • s Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдира олмайдиган шахс нима қилади?

    j

    Сайлов кодекси 55-моддасига мувофиқ Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.

  • s Сайлов куни 18 ёшга тўладиган фуқаро сайловда иштирок эта оладими?

    j

    Сайлов кодексининг 4-моддасига мувофиқ сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.

  • s Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкалари ташкил этиладими?

    j

    Сайлов кодексининг 10-моддаси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1338-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов округлари ва участкаларини тузиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандига мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича сайловини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкалари тузилиши мумкин.