Сайт тест режимида ишламоқда

partiyalar

2003 йил 4-5 октабр  –  бир гуруҳ ташаббускорлар   –   кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлардан иборат мулкдорлар қатлами, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда бошқарув ходимлари, ишбилармонлар манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган умуммиллий сиёсий ташкилот, яъни партия тузиш ташаббуси билан чиқишди.

2003 йил 7 октабр – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ушбу ташаббускор гуруҳ аъзолари билан учрашди.

2003 йил 15 ноябрь  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Устави тасдиқланди, Сиёсий Кенгаш ҳамда Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркиби сайланди.

Шу куни Тошматов Қобилжон Фаттохович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2003 йил 3 декабрь  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди.

2004 йил 1 январь – «ХХИ аср» ижтимоий-сиёсий газетасининг илк сони нашр этилди.

2004 йил 24 май – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги ИИ Мажлисида Ахмеджанов Махамаджон Ахмедович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2004 йил 26 декабрь  –  партия илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 41 нафар депутатлик ўрнини эгаллаган ЎзЛиДеП парламентда энг йирик фракцияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 1908 нафар депутат сайланди.

2005 йил  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ташкил этилди. Айнан, мазкур Ассоциациянинг саъй-ҳаракати билан бугун мамлакатимизда фаолият юритаётган ва аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётган 400 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари ягона тузилмага бирлашди. Партия ушбу ташкилот фаолиятига яқиндан кўмак бериш тарафдори.

2005 йил 19 март    –    ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги В Мажлисида Тешабоев Мухаммадюсуф Муталибжонович Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2005 йил 25 июль – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдан ташқари ИИИ Съезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Уставига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

2006 йил  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси таъсисчилигида Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилди. Шу кунга қадар 4000 мингга яқин тадбиркор ва фермерларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари Марказ томонидан ҳимоя қилинди. Бундан ташқари, мамлакат парламентида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи қатор қонунлар қабул қилинди, шунингдек, ҳукумат томонидан тегишли қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

2006 йил 7 декабрь – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг ВИИИ Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бўшаб қолган ўринлар учун номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

2007 йил 6 ноябрь  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ИВ Съезди бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига навбатдаги сайловда ЎзЛиДеПдан номзод кўрсатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Партия Съезди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур йиғилишда И.Каримов «Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш – олий  саодатдир» номли маъруза билан иштирок этди.

2007 йил 27 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтган сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримов ғалаба қозонди.

2008 йил 20 центабр – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда партиянинг дастурий вазифаларини ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонун талабларини бажариш доирасида партия тузилмалари ва депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ва навбатдаги вазифалар ҳақида»ги масала кўриб чиқилди.

2009 йил 27 декабрь – ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди. 53 нафар  депутатлик ўрнини эгаллаган ЎзЛиДеП иккинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди. Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига 2159 нафар депутат сайланди.

2010 йил 2 февраль   –   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциялари ўртасида «Демократик  кучлар блоки»га бирлашиш тўғрисида Битим имзоланди.

2010 йил 18 декабрь – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг ИИ Мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган ЎзЛиДеПнинг аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

2011 йил 15 июль – парламентдаги ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг «Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастури, шунингдек, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида эшитилди.

2012 йил 31 март – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг ИВ Мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепцияси» ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурининг ижроси бўйича ЎзЛиДеП томонидан 2012  йилда  амалга ошириладиган партиявий лойиҳалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

2013 йил 2 декабрь   –   ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги ВИ Мажлисида Содиқжон Турдиев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

2012 йил  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. Ҳозирги кунда мазкур битим доирасида табдиркорлар муаммоларини яқиндан ўрганиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

2013 йил  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим имзоланди. ЎзЛиДеП Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва унинг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорликда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, фермерлар олдида турган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал қилишни асосий вазифа деб билади ва бу борадаги ишларни янада кучайтириб боради.

2014 йил 13 центабр - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, унда ЎзЛиДеП нинг 2014 йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлардаги фаол иштирокини таъминлаш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

2014 йил 30 центабр - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Cиёсий Кенгашининг ВИИИ мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда ЎзЛиДеПнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан олиб бораётган фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалар, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастури лойиҳаси, ЎзЛиДеПнинг навбатдаги ВИ Съездини чақириш ва шу муносабат билан ҳудудий партия ташкилотларининг конференцияларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

2014 йил 31 октабр - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ВИ Съезди бўлиб ўтди. Съезд кун тартибида партиянинг ўтган 5 йиллик иш фаолияти сарҳисоби ва келажакдаги режалари, шунингдек, мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа ҳисобланган бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Партиянинг Съездида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди, делегатлар томонидан партиянинг Сайловолди дастури тасдиқлаб олинди ва ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатилди.

2014 йил 21 декабрь – ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этди.

Сайловлар натижасига кўра, ЎзЛиДеП парламент қуйи палатасида энг кўп – 52 ўринга, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида – 307 (38%), туман (шаҳар) Кенгашларида эса – 1806 (35%) депутатлик ўринига эга бўлиб, парламентда ўзининг фракциясини, жойлардаги вакиллик органларида эса – ўз депутатлик гуруҳларини шакллантирди.

2015 йил 5 январь - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. ЎзЛиДеПдан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлардан иборат партия фракциясини таъсис этиш масаласини муҳокама этиш кун тартибидаги асосий масала бўлди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси С.Турдиев фракция раҳбари этиб сайланди. 

2015 йил 15 январь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЎзЛиДеПнинг иштироки билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Сиёсий Кенгаш Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзодини кўрсатиш масаласини партиянинг ВИИ Съезди муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

2015 йил 6 февраль - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ВИИ съезди бўлиб ўтди. Унда жами 344 нафар делегат иштирок этди. Съезд кун тартибида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.

Съезд «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримовни номзод этиб кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур йиғилишда Ислом Каримов «Бизнинг мақсадимиз – эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш» номли маъруза билан иштирок этди.

2015 йил 14 март - Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда парламентнинг қуйи палатасида «Демократик кучлар блоки»ни тузиш масаласи муҳокама этилди. Муҳокама якунларига кўра Табиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциялари қўшма фаолиятининг асосий шартлари ва устувор йўналишларини назарда тутувчи икки томонлама Битим имзоланди.

2015 йил 12 декабрь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда асосий эътибор Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат» мавзуидаги маърузасини ҳар томонлама ўрганишга, ЎзЛиДеП тузилмалари ва депутатлик бирлашмаларининг маърузадан келиб чиқувчи вазифалари ҳамда партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш йўлларига қаратилди.

2015 йил 25-26 декабрь - ЎзЛиДеП нинг «Энг намунали бошланғич партия ташкилоти», «Йилнинг энг яхши депутати» ва «Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти» кўрик-танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда «Энг намунали бошланғич партия ташкилоти» танлови бўйича Тошкент вилоятидаги «Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида ташкил этилган бошланғия партия ташкилоти, «Йил депутати» танлови бўйича халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Тоҳир Бахронов ҳамда «Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти» танлови бўйича эса ЎзЛиДеП Самарқанд шаҳар кенгаши мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

2016 йил 22 январь - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқувчи партиянинг устувор вазифалари муҳокама қилинди. 

2016 йил 16 апрель - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастуридан келиб чиқадаган партиянинг устувор вазифалари, партиянинг ўтган йилда амалга оширган ишлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган Амалий чора-тадбирлар комплекс ҳаракат дастурига ўзгартиш киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Партиянинг марказий нашри – «ХХI аср» ижтимоий-сиёсий газетаси.

Партиянинг расмий веб-сайти: www.uzlidep.uz, Э-маил: uzlidep@uzlidep.uz