Сайт тест режимида ишламоқда

partiyalar

2018 йил 14 ноябрда Ўзбекистонда Экологик партия ташкил этиш ташаббускорлари йиғилишида Ташкилий қўмита тузилди.

Эко-партия тузиш бўйича чора-тадбирлар "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди. Қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорлик, жамоатчилик экологик назорати ва экологик муаммоларни ҳал қилиш амалиётида 2008 йилдан буён фаолият юритаётган Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг тажрибасини сақлаб қолиш ва янги сиёсий кучга ўтказишга қарор қилинди.

2018 йил 1-17 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг таъсис қурултойига делегатлар сайлаш бўйича конференциялар бўлиб ўтди.

2019 йил 8 январда Тошкентда Ўзбекистон Экологик партиясининг Таъсис қурултойи бўлиб ўтди, партиянинг Дастури, Устави ва рамзлари тасдиқланди ва унинг бошқарув органлари сайланди.

2019 йил 22 январда Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон Адлия вазирлигида рўйхатга олинди.

27 феврал - 4 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий партия ташкилотларини ташкил этиш бўйича конференциялар бўлиб ўтди.

Май-июль ойларида вилоят ва шаҳар конференцияларида Ўзбекистон Экологик партиясининг вилоят ва шаҳар партия ташкилотлари тузилди.

2021 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, Партия 14 та ҳудудий ва 206 га яқин туман ва шаҳар партия ташкилотларидан иборат. Бошланғич партия ташкилотлари кўплаб маҳаллаларда, корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлайди.

Олти ой мобайнида 453 мингдан зиёд одам Ўзбекистон Экологик партияси аъзосига айланди, улардан 46.8 фоизи аёллар, 39.8 фоизи ёшлардир.