Сайт тест режимида ишламоқда

№1374 Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим янги аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида

  Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1374                                                  2024 йил  29 август

 

 

Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим янги аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 19-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим янги аъзолари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари Кенгашларига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА