Сайт тест режимида ишламоқда

№1373 Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим аъзолари ваколатларини тугатиш тўғрисида

  Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1373                                                  2024 йил  29 август

 

 

Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг айрим аъзолари ваколатларини тугатиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 25-моддаларига мувофиқ, шунингдек халқ депутатлари Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари Кенгашларининг тақдимномалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи котиби Р.Алимовнинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида берган аризасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларининг иловага мувофиқ айрим аъзолари ваколатлари тугатилсин.

 

2. Мазкур қарор халқ депутатлари Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссияларига юборилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА