Сайт тест режимида ишламоқда

№1361 Д.А.Ганиевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1361                                                  2024 йил  6 август

 

 

Д.А.Ганиевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 110-Марғилон сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси Ганиев Дониёр Авазович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 489-F-сон фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланганлиги ва шу муносабат билан берган аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати 2024 йил 1 августдан эътиборан муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

 

2. Ганиев Дониёр Авазович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқарилсин.

 

3. Мазкур қарор нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига юборилсин.

 

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                    З.Низамходжаев