Сайт тест режимида ишламоқда

№1358 Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакилини рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1358                                                  2024 йил  31 июль

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакилини рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 34-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда иштирок этиш учун ваколатли вакилни рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилсин.

 

2. Шарипов Фирдавс Холназарович Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакили этиб рўйхатга олинсин.

 

3. Шарипов Фирдавс Холназаровичга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган намунадаги мандат топширилсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                З. Низамходжаев