Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1354 2024 йил 26 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь куни ўтказилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси 2024 йил 26 июлдан бошланиши эълон қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича календарь режа (бундан буён матнда Календарь режа деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Календарь режа сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар ва бошқа тегишли ташкилотларга ижро учун юборилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, сайловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар сайлов комиссиялари, шунингдек сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари томонидан сайлов тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек Календарь режага мувофиқ тарзда амалга оширилади.
6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев