Сайт тест режимида ишламоқда

№1345 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1345                                                   2024 йил  2 июль

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сон Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар, шунингдек уларнинг ишончли вакилларининг сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминласин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 5 октябрдаги 950-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                                       З. Низамходжаев

 

ИЛОВА