Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1342 2024 йил 1 июль
Тошкент шаҳрида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1.Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси 2024 йил 5 июль куни соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг катта мажлислар залида чақирилсин.
2. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда туман Кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.
3. Мазкур қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ижро учун юборилсин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З.Низамходжаев