Сайт тест режимида ишламоқда

№1329 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1329                                                   2024 йил  27 май

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 18-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 24 августдаги 928-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                     З. Низамходжаев

 

ИЛОВА