Сайт тест режимида ишламоқда

№1327 Ш.А. Рахимовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1327                                                   2024 йил  29 март

 

 

Ш.А. Рахимовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 109-Қўштепа сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси Рахимов Шерзод Абдухалилович Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 13 мартдаги 152-11-0-Q-/24-сонли қарорига асосан Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганлиги ва шу муносабат билан берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати 2024 йил 13 мартдан эътиборан муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

 

2. Рахимов Шерзод Абдухалилович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқарилсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига юборилсин.

 

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев