Сайт тест режимида ишламоқда

№1324 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М. Хусанованинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1324                                                   2024 йил  12 февраль

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М. Хусанованинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

 

1. 144-Дўмбиробод сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Хусанова Мухтабар Акбаровна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 9 февралдаги 4005-IV-сон ҳамда Сенатининг 2024 йил 10 февралдаги SQ-878-IV-сон қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланганлиги ва шу муносабат билан берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

 

 

2.  Мухтабар Акбаровна Хусанова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатидан чиқарилсин.

 

 

3. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилсин.

 

 

4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

 

Раис                                                                                З.Низамходжаев