Сайт тест режимида ишламоқда

№1313 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1313                                                   2023 йил  3 июль

 

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 101-моддалари ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4 ва 24-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Б. Юнусовнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига 2023 йил 28 июнь – 3 июль кунлари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари иловага мувофиқ маъқуллансин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА