Сайт тест режимида ишламоқда

№1294 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотдан қатнашадиган кузатувчини аккредитация қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1294                                                   2023 йил  14 июнь

 

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотдан қатнашадиган кузатувчини аккредитация қилиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14, 16 ва 33-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. 2023 йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросидан қатнашадиган кузатувчи Светлана Четайкина (сайлов таҳлилчиси, мандат рақами 056) аккредитация қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи (А.Нурмухамедов) аккредитация қилинган халқаро кузатувчи учун белгиланган намунадаги мандат тайёрланишини ҳамда унга топширилишини ташкил этсин.

 

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 6 июндаги 1279-сон қарори билан аккредитация қилинган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг кузатувчиси Алексей Личковахнинг ваколати тугатилсин ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган 002 рақамли мандат бекор қилинсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

                                              

Раис                                                                             З. Низамходжаев