Сайт тест режимида ишламоқда

№1281 Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1281                                                   2023 йил  8 июнь

 

 

Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси 2023 йил 13 июнь куни соат 11:00 да Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳридаги Ёшлар марказининг катта мажлислар залида чақирилсин.

 

2. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти ҳамда туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.

 

3. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Сирдарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси 2023 йил 15 июнь куни соат 11:00 да Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

 

4. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Халқ депутатлари Сирдарё вилояти ҳамда туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.

 

5. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Хоразм вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси 2023 йил 16 июнь куни соат 11:00 да Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биносида чақирилсин.

 

6. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Халқ депутатлари Хоразм вилояти ҳамда туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.

 

7. Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари кенгашларига ижро учун юборилсин.

 

8. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                             З.Низамходжаев