Сайт тест режимида ишламоқда

№1275 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М. Мирзиёевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№1275                                                    2023 йил  6 июнь

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М. Мирзиёевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 936-сон қарори билан тасдиқланган Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ишончли вакиллари иловага мувофиқ рўйхатга олинсин:

 

2. Ишончли вакилларга белгиланган тартибда гувоҳнома топшириш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х. Маматов зиммасига юклансин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

ИЛОВА