Сайт тест режимида ишламоқда

№1271 Абдушукур Худойкулович Хамзаевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1271                                                    2023 йил  5 июнь

 

Абдушукур Худойкулович Хамзаевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган номзод Абдушукур Худойкулович Хамзаевни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган Абдушукур Худойкулович ХАМЗАЕВ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев