Сайт тест режимида ишламоқда

№1269 Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1269                                                    2023 йил  5 июнь

 

Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                                 З. Низамходжаев