Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1222 Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1222                                                    2023 йил  31 март

 

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18 ва 20-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 16 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш ҳақидаги 1209-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида референдум ўтказувчи 3-Бухоро округ комиссияси (М.Даминов), референдум ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссияси (Ш.Шарипов), референдум ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ комиссияси (А.Магрупов) раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказувчи округ комиссиялари раислари:

 

Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Календарь режасида белгиланган тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши назорат қилинишини;

 

референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузиш бўйича белгиланган тартиб қоидаларни сўзсиз бажарилишини;

 

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва сиёсий партиялардан кузатувчиларга аризалар келиб тушишига қараб, белгиланган намунадаги мандатларни беш кунлик муддатдан кечиктирмай топширилишини таъминласин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев