Сайт тест режимида ишламоқда

№1210 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИ ОКРУГЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1210                                                    2023 йил  16 март

 

 

Ўзбекистон Республикасининг референдуми округларини тузиш тўғрисида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15 ва 18-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Қуйидаги Ўзбекистон Республикасининг референдуми округлари тузилсин:

 

1-Қорақалпоғистон референдум округи (Қорақалпоғистон Республикаси чегарасида);

 

2-Андижон референдум округи (Андижон вилояти чегарасида);

 

3-Бухоро референдум округи (Бухоро вилояти чегарасида);

 

4-Жиззах референдум округи (Жиззах вилояти чегарасида);

 

5-Навоий референдум округи (Навоий вилояти чегарасида);

 

6-Наманган референдум округи (Наманган вилояти чегарасида);

 

7-Самарқанд референдум округи (Самарқанд вилояти чегарасида);

 

8-Сирдарё референдум округи (Сирдарё вилояти чегарасида);

 

9-Сурхондарё референдум округи (Сурхондарё вилояти чегарасида);

 

10-Тошкент вилоят референдум округи (Тошкент вилояти чегарасида);

 

11-Фарғона референдум округи (Фарғона вилояти чегарасида);

 

12-Хоразм референдум округи (Хоразм вилояти чегарасида);

 

13-Қашқадарё референдум округи (Қашқадарё вилояти чегарасида);

 

14-Тошкент шаҳар референдум округи (Тошкент шаҳри чегарасида).

 

2. Референдум округлари кесимида 2023 йил 15 март ҳолатига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидаги референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим қилинган референдум ўтказувчи округ комиссиялари жойлашадиган манзиллари иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

 

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

  

Раис                                                                         З. Низамходжаев

 

ИЛОВА