Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1198 2022 йил 26 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаевнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. 95-Чиноз сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг аъзоси Кушербаев Расул Хидралиевич ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясига юборилсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З.Низамходжаев