Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1189 А.Т.ОРЫНБАЕВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1189                                                    2022 йил  9 сентябрь

 

А.Т.Орынбаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 85-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича 2022 йил 9 сентябрь куни ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси баённомасига асосан Орынбаев Аманбай Тлеубаевич Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев