Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1188 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

 Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1188                                                    2022 йил  5 сентябрь

 

 

Қорақалпоғистон Республикасида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлиси 2022 йил 9 сентябрь куни соат 11:00 да Нукус шаҳрида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри биносида чақирилсин.

 

2. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлисини очиш Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низамходжаев зиммасига юклансин.

 

3. Мазкур қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ижро учун юборилсин.

 

4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

 Раис                                                                           З.Низамходжаев