Сайт тест режимида ишламоқда

№ 1186 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАМДА МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 

№ 1186                                                    2022 йил  30 август

 

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

 

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18, 42-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси А.Ибодуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

Иловани юклаш